Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
қурилмай қолаверди. Кейин Исломга ҳақорат билан қараш европаликлар тафаккурининг асосий ва ажралмас қисмига айланди». Юқорида айтиб ўтилган миссионерлик жамиятлари мана шу асосда барпо бўлди. Шунинг учун бу жамиятлар мусулмонларни насроний динига тарғиб қилишни, уларда Исломга нисбатан шубҳалар уйғотишни, уларни динларидан нафратлантиришни, заифликларининг асосий сабаби қилиб кўрсатишни ҳамда сиёсий мақсадларни ҳам кўзлашган эди. Шунинг учун уларнинг ҳам сиёсий, ҳам шубҳага солиш жиҳатлари даҳшатли натижалар берди. Миссионерлик ҳаракатлари одамларни Оллоҳнинг йўлидан тўсиш ва мусулмонларни динларидан узоқлаштириш мақсадида Исломни айблаш ҳамда у ва унинг ҳукмлари атрофида муаммо ва шубҳалар қўзғаш орқали Исломни йўқ қилиш асосида ташкил этилган эди. Бу миссионерлик ҳаракатлари ортидан айнан шу мақсадни кўзлаган ва шу услубни қўллаган шарқни ўрганиш ва шарқшунослар ҳаракати юзага келди.
Европадаги бор куч салибчилик урушларида бирлаштирилди. Бу урушни Европа аввало сақофий жиҳатдан Ислом ҳукмлари ва олий ғояларини бузиб кўрсатиш, фикрларини чалғитиш ҳамда ажнабийлар илмий изланиш ва илмий ҳақиқат номи билан мусулмонларга уларнинг тарихи ва Ислом ҳақидаги айтаётган гаплари орқали уларнинг ақлларини заҳарлаш учун бошлади. Бу заҳар сақофий бўлиб, салибчилик урушларидан кўра хатарлироқ эди. Миссионерлар бу заҳарлашни илм ва инсонпарварлик номи билан амалга оширишган бўлса, шарқшунослар шарқни ўрганиш номи билан амалга оширишди. Профессор Леополд Вайс айтади: «Ҳақиқат шуки, янги асрдаги биринчи шарқшунослар Исломий ўлкаларда ҳаракат қилаётган насроний миссионерлар бўлишган. Улар Ислом таълимотлари ва тарихини бузиб кўрсатган сурат европаликларнинг «Бутпарастлар», яъни мусулмонларга бўладиган муносабатларини белгилаб беришни кафолатлайдиган асосда ишлаб чиқилган эди. Шарқшунослик илмлари миссионерлик нуфузларидан озод бўлган ва бу илмлар учун уларни нотўғри йўналтириб юбораётган жоҳилона диний ҳамият деган узр қолмаган бўлса ҳам, бундай ақлий оғишлар давом этмоқда. Аммо шурқшуносларнинг Исломга ҳужум қилишларига келсак, бу аввалгилардан мерос бўлиб қолган ғариза ва салибчилик урушлари пайдо қилган асоратларга асосланган табиий хусусиятдир». Мерос бўлиб қолган бу адоват мусулмонларга қарши ғарбликларнинг қалбларида ҳанузгача кин-адоват ўтларини ёқмоқда ва Исломни, ҳатто мусулмонларнинг юртларида ҳам, уларнинг ўзларига ва бошқаларга инсониятни қўрқувга солувчи нарса ёки инсониятнинг тараққиётига барҳам берадиган даҳшатли ола бўжи қилиб тасвирлашмоқда. Бу билан улар Исломдан ҳақиқатда қўрқишаётганини яширишмоқда. Зеро, Ислом қалбларда ўрнашса, мусулмон оламидан мустамлакачи кофирнинг ҳукмронлиги йўқолади
140-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|